Aug. 24, 2024

Бизнес-омбудсман девони ходимлари умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этдилар

 

Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган "Маҳалла - обод, юрт - обод" умумхалқ хайрия ҳашарида Бизнес-омбудсман девони ходимлари ҳам алоҳида жонбозлик кўрсатдилар.

 

Юртимизнинг ҳар бир гўшасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин давом этаётган бир пайтда, Бизнес-омбудсман девони ходимлари ҳам бу хайрли ташаббусга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

 

Девоннинг барча шуъбаларидан бирдамлик ва ҳамжиҳатлик намунасини кўрсатган ходимлар атроф ҳудудни ободонлаштириш, дарахт ва гул кўчатларини экиш, иш ўринларини тартибга келтириш ишларида фаол қатнашдилар.

 

Ҳашар давомида ходимлар юксак кайфият ва иштиёқ билан меҳнат қилдилар. Уларнинг фидойилиги ва меҳнатсеварлиги туфайли марказ атрофи янада гўзал ва обод қиёфа касб этди.

 

Бизнес-омбудсман хайрия ҳашарида фаол қатнашган барча ходимларга ўз миннатдорчилигини билдириб, уларнинг бундай эзгу амаллари юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишини таъкидлади.

 

"Маҳалла - обод, юрт - обод" шиори остидаги бу каби тадбирлар юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ёрдам руҳини янада мустаҳкамлашга, Ватанимизга бўлган муҳаббатни янада оширишга хизмат қилади.


Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение