Aug. 22, 2024

Тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимояси ва яширин иқтисодиётга қарши кураш

Жиззах вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4731-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳудудида рўйхатдан ўтказилган умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилди.

 

Мазкур тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари иштирок этди.  

 

Тадбир давомида, корхоналар томонидан фискал назорат-касса машиналаридан фойдаланилиши ҳамда ишчи ходимларни солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши бўйича тақдимотлар қилинди.

 

Вакил девони ходимлари томонидан барча масъулларга давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан назорат қатъий амалга оширилиши, амалдаги қонунларга риоя қилган ҳолда лавозим мажбуриятларини юритишлари лозимлиги бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение