Aug. 15, 2024

Сенат Тадбиркорлик кодексини маъқуллади: Бизнес юритиш энди янада осон!

Ўзбекистон Республикаси Сенатининг 55-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

 

Ушбу Кодекс 100 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатларини бирлаштириб, тадбиркорлик соҳасида ягона ҳуқуқий ёндашувни белгилайди.

 

Кодекснинг асосий мақсадлари:

Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш ва ривожлантириш

Фуқароларнинг тадбиркорликда эркин иштирок этиши ва ундан манфаатдор бўлиши учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратиш

Хусусий мулк ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш

 

Кодекснинг афзалликлари:

Тадбиркорлик фаолиятининг асосий принципларини (қонунийлик, тадбиркорлик эркинлиги, тенглик, ҳалол рақобат ва бошқалар) мустаҳкамлайди.

Тадбиркорлик субъектларини кичик, ўрта ва йирик тоифаларга ажратади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун фаолият турларини кенгайтиради.

Тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишнинг чегаралари ва шаклларини белгилайди.

Аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этади.

Ижтимоий тадбиркорлик ва ижтимоий эҳтиёжманд қатламларни қўллаб-қувватлаш механизмларини белгилайди.

Бизнес-инкубаторларнинг ҳуқуқий мақомини белгилайди.

Давлат корхоналарига рақобатни чеклайдиган имтиёз ва преференциялар беришни тақиқлайди.

 

Тадбиркорлик кодексининг қабул қилиниши тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини камайтириш ва тадбиркорлик муҳитини яхшилашга хизмат қилади!

 

Бизнес-омбудсман девони тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади!

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение