Aug. 9, 2024

Ғаллаорол туманида тадбиркорлар муаммолари очиқ муҳокама қилинди

 Ғаллаорол тумани маданият марказида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда Бизнес-омбудсман девони, вилоят солиқ бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

 

Учрашувда 15 дан ортиқ тадбиркорлар ўз мурожаатлари билан қатнашди. Тадбиркорлар томонидан билдирилган мурожаатлар асосан банк кредити олиш, суд-ҳуқуқ масалалари ва кадастрга оид эди.

 

Мулоқот давомида тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

 

Тадбирда қонунчиликка амал қилиб ишлаётган тадбиркорларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида жорий этилган Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги ҳақида ҳам маълумот берилди. Рейтинг доирасида тадбиркорлар 4 та тоифага ажратилиб, шунга мос равишда рағбатлантирилиши тушунтирилди.

 

Тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилаётган учрашувлар ва уларда билдирилган масалаларнинг қонуний ҳал этилиши Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан назорат қилинади.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение