Aug. 7, 2024

Тадбиркорлар диққатига! Ер ва биноларни қонунийлаштириш имконияти!

 Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

 

Қонунга кўра, қуйидаги кўчмас мулклар ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиниши мумкин:

боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;

кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;

давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;

ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.

 

Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши;

ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;

ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;

муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги;

бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса);

ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).

 

Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.

 

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение