July 30, 2024

Фоторепортаж. Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга кредит олиш учун сертификатлар топширилди

Жиззах вилоятида тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди.

 

Ушбу тадбирда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров, Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Жиззах вилояти шуъбаси раҳбари Сардор Усманов ва Зафаробод тумани ҳокими Ғайрат Эшпўлатовлар иштирок этди.

 

Сайёр қабул давомида тадбиркорлар томонидан турли масалалар кўтарилди. Хусусан, фаолиятни кенгайтириш учун кредит олиш, дорихона қуриш учун ер ажратиш, саломатлик маркази очиш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

 

Барча мурожаатлар мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида ўрганилиб, ҳар бир масала бўйича тегишли чоралар белгиланди.

 

Тадбир давомида бир гуруҳ тадбиркор ва тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга кредит олиш учун сертификатлар топширилди.

 

Ушбу очиқ мулоқот тадбиркорларнинг муаммоларини тинглаш ва уларга ечим топишда муҳим қадам бўлди. Бизнес-омбудсман девони ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар давом этмоқда.



Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение