July 24, 2024

Пахта-тўқимачилик кластерларига давлат томонидан янги имтиёзлар берилди

“Пахтачилик соҳаси корхоналарининг иқтисодий-молиявий ҳолатини яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-103-сон, 22.07.2024 й.) қабул қилинди.

 

Фармонга кўра, пахта-тўқимачилик кластерларини молиявий соғломлаштиришга қаратилган қуйидаги чоралар белгиланди:

 

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан 2023 йилги пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун тижорат банклари томонидан ажратилган имтиёзли кредитларни 2024 йил 1 декабргача тўлиқ қайтарган кластерларга ушбу кредит бўйича фоиз тўловлари (банк маржасидан ташқари) 2025 йил 1 январга қадар Жамғарма ҳисобидан қайтариб берилади;

 

2023 йилги пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун кластерларга ажратилган имтиёзли кредитларнинг, мос равишда Жамғарманинг тижорат банкларига ажратган кредит ресурсларининг қолдиғини қайтариш муддати тижорат банкларининг ижобий хулосаси асосида 2025 йил 1 апрелгача узайтирилади.

 

2024 йил 1 августдан Жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кластерлар таъсисчиларининг шахсий кафиллиги қўшимча равишда расмийлаштирилади.

 

Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган ва сотиб олиш қийматининг 35 фоизи ва ундан юқори қисми тўланган пахта тозалаш заводлари ва пахта қабул қилиш масканларини жалб этиладиган кредит бўйича мулкий мажмуа сифатида гаровга қўйишга рухсат берилади.

 

Тугатилаётган “Ўзпахтасаноат” АЖнинг мулкий мажмуаларини сотиб олиш бўйича кластерлар билан тузилган олди-сотди шартномаларида белгиланган тўлов графиги бўйича қарздорликлар муддати 1 йилга узайтирилади.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение