
Бугун, 17 июль куни ҳукумат вакиллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашув мобайнида экспорт қилишдаги тўсиқларни бартараф этиш, экспорт бозорларини кенгайтириш, солиқ юкини камайтириш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, соғлом рақобатни ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинди.