July 12, 2024

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида қатор учрашувлар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан бўлажак очиқ мулоқотига пухта тайёргарлик кўриш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида қатор учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Бизнес-омбудсман девони ходимлари жойларда бўлиб, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишда давом этмоқда.

 

Жумладан, Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов туманларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Учрашувларда туманни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш, аҳоли даромадларини ошириш, янги бизнес лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда. Тадбиркорлар учун жорий қилинган солиқ ва кредит имтиёзлари ҳақида маълумотлар берилмоқда.

 

Шунингдек, Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан бўлажак очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш мақсадида 100 нафарга яқин тадбиркор аёл иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.

 

Жиззах вилоятида ҳам хусусий таълим соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда соҳа вакилларининг муаммолари тингланиб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар қабул қилинди.

 

Бундан ташқари, Андижон ва Навоий вилоятларида Бизнес-омбудсман вакиллари тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ўрганмоқда. Тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, тегишли ташкилотларга муаммоларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение