July 11, 2024

Судлар томонидан 3,4 млрд сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига ҳал этилган

Бугун, 11 июль куни АОКАда Бизнес-омбудсман девони Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида Бизнес-омбудсман девони томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Январь-июнь ойларида тадбиркорлардан 4 622 та мурожаат келиб тушган бўлиб, хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда:

- 12 фоизи солиққа оид;

- 11 фоизи ер, кадастр ва архитектурага оид;

- 10 фоизи банк, кредитга оид;

- 10 фоизи суд қарори ижросига оид;

- 10 фоизи текширувлар ва бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Қолаверса, “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали 4 496 та мурожаатда 5 196 та масала келиб тушган.

Виртуал офисга келиб тушган мурожаатларнинг 18 фоизи банк ва кредитга оид, 11 фоизи солиқ, 9 фоизи суд ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш, 9 фоизи ер майдони ёки бино ажратиш, 8 фоизи мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракати, 7 фоизи инфратузилма масалалари ва қолган 38 фоизи бошқа масалаларга тегишли.

Виртуал офисга келиб тушган мурожаатлар асосида тадбиркорларга 3,13 млрд сўм пул маблағларини ундиришда, 3,02 млрд сўмдан ортиқ кредит ажратилишида ва 3,17 млрд сўм асоссиз тўланган солиқ суммалари қайтарилишида ёрдам кўрсатилган.

Бизнес-омбудсман тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш чораларини кўриб бормоқда. Ўтган ярим йил давомида назорат қилувчи органлар томонидан текширувларни келишиш учун киритилган жами 2 520 та буюртмадан 1 201 таси (48 фоизи) келишилган ва 1 319 таси (52 фоизи) текширув ўтказиш учун қонуний асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли рад этилган.

Текширувлар қонунийлиги юзасидан ўтказилган мониторинг доирасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 458 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Давлат назоратини амалга оширишда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш мақсадида назорат органининг 4 176 нафар мансабдор шахси иштирокида 62 та ўқув семинар ўтказилди.

Текширишларни ўтказувчи ходимларнинг малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш мақсадида назорат органининг 6 857 нафар ходими аттестациядан ўтказилиб, уларнинг 77 фоизи тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказишда етарли малакага эга деб топилди.

2024 йилнинг 1-ярмида Бизнес-омбудсман девони томонидан 451 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, улар бўйича 455 та таклиф ва эътирозлар юборилган бўлиб, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган 12 та таклифлар (таҳлилий маълумотлар) тайёрланди.

Ўтган ярим йил давомида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида жами 1 082 та таъсир чораси, шундан 3,6 млрд сўмлик 31 та даъво аризаси, шикоят, 31 та тақдимнома, 15 та хулоса, 4 та огоҳнома ва 1 010 та маъмурий қўлланилган.

Натижада, ҳисобот даврида судлар томонидан 3,4 млрд сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига ҳал этилган.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение