July 11, 2024

“Қўқон” ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилади

 “Қўқон” эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (10.07.2024 йилдаги ПҚ-250-сон) қабул қилинди.


Унга кўра, Фарғона вилоятида импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш мақсадида, Қувасой шаҳри ҳокимлиги захирасидаги жами 210,4 гектар ер участкалари ҳисобига “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси (“Қўқон” ЭИЗ) ҳудуди кенгайтирилади.

 

“Қўқон” ЭИЗнинг кенгайтирилаётган ҳудудининг бош режаси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади, бунда:

 

“Қўқон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” унитар корхонаси бош режани ишлаб чиқишда буюртмачи ташкилот этиб белгиланади;

 

бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташкилоти тендер (танлов) савдолари натижасига кўра аниқланади.

 

2026 йил охиригача “Қўқон” ЭИЗнинг кенгайтирилаётган ҳудудида камида 1 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиши, 11,7 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши, йилига 965 млн АҚШ доллари миқдорида қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш, шундан 313,6 млн долларини экспортга йўналтириш бўйича қувватлар ишга туширилиши таъминланади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение