July 5, 2024

Энергетика соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

 Энергетик хавфсизликни таъминлаш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш ва энергетика объектларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш борасидаги назорат фаолияти натижалари бўйича Давлат бошқаруви Академиясида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

 

Унда Бош прокуратура, Ўзэнергоинспекция, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ каби мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этди.

 

Семинарда Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш жараёнларини мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органларнинг масъулиятини ошириш, Ўзэнергоинспекцияга берилган ваколатларини амалда қўллаш механизмлари мавзусида маъруза қилди.

 

Шунингдек, мамлакатимиз энергетика хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение