June 28, 2024

Президент қарори: паррандачилик соҳасидаги тадбиркорларга янги имтиёзлар

 “Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-238-сон, 27.06.2024 й.) қабул қилинди.

 

Унга кўра, кооперация тизимига асосланган “Агропарранда кластери” лойиҳаси амалга оширилади.

 

2030 йил 1 январгача паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

 

2024 йил 1 июлдан парранда гўштини (ТИФ ТН коди 0207) экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади.

 

2024 йил 1 октябрдан янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда белгиланган божхона божи бўйича берилган имтиёз бекор қилинади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение