June 20, 2024

Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда

Бизнес-омбудсман девони ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

 

Учрашувларда тадбиркорларни қийнаётган солиқ, ер ажратиш, кредит олиш, инфратузилма ва бошқа соҳалардаги муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

 

Айрим масалалар юзасидан тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда жойида ечим топиш чоралари кўрилди.

 

Бизнес-омбудсман девони бу каби сайёр учрашувларни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказишни режалаштирган. Мақсад битта: тадбиркорларнинг овозини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилашга кўмаклашиш.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение