June 14, 2024

Қурилиш соҳасидаги тадбиркорлар учун хушхабар

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июндаги 326-сон қарори билан шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомилларига ўзгартириш киритилди.

Қарорга кўра, объектларнинг лойиҳалари белгиланган тартибда келишилмасдан ва ҳудудий инспекциялар рўйхатидан ўтказилмасдан қурилиш-монтаж ишлари бажарилган (қисман ёки тўлиқ) бино ва иншоотлар бўйича инструментал техник текширув хулосасини олган ҳолда, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳудудий инспекциялар рўйхатидан ўтказишга 2024 йил 31 декабрга қадар рухсат берилди.

Бизнес-омбудсман девони таҳлилларига кўра, қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорларнинг мурожаатлари ўрганилганда жорий йилнинг апрель ойига қадар республика бўйича 600 дан ортиқ қурилиш объекти ҳудудий инспекцияларда рўйхатдан ўтказилмагани ва уларни фойдаланишга топшириш муддати аввалги қонунчилик талабларига кўра 1 апрелдан тугаётгани аниқланган эди.

Мазкур ҳолат тадбиркорлар томонидан сарфланган маблағларнинг йўқотилишига ҳамда маҳаллий бюджетга мол-мулк солиғи тушумининг камайишига олиб келаётган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ўз вақтида ўзгартириш киритилиши тадбиркорларга йил якунига қадар бино ва иншоотлари учун инструментал техник текширув хулосасини олишлари ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришлари учун имкон беради.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение