June 7, 2024

Солиқ ислоҳотлари самараси ва янги имкониятлар

Тошкентда солиқ қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришларга бағишланган семинар бўлиб ўтди. 



«KPMG AUDIT» МЧЖ аудиторлик ташкилоти томонидан ташкил этилган тадбирда солиқ тўловчиларнинг хабардорлигини ошириш, уларда юзага келаётган саволларга жавоб бериш ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда давлат органлари ўртасида очиқ мулоқотни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.



Тадбирда Бизнес-омбудсман девони вакили иштирок этиб, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Вакил девони томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида нутқ сўзлади.



Семинар давомида Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси, солиқ тизимида жорий этилган янгиликлар ва уларнинг амалда қўлланилиши юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение