May 30, 2024

“Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси ишга туширилади

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-200-сон, 30.05.2024 й.) қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш бўйича республика комиссияси (Республика комиссияси) ҳамда ҳудудларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳлар (ҳудудий ишчи гуруҳлар) тузилади.

 

Тадбиркорлар мурожаатлари ва таклифларини туну кун қабул қилиш ва умумлаштириш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, тадбиркорларнинг алоҳида масалаларини жойларда тезкорлик билан ҳал қилишни ташкил этиш Республика комиссиясининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

 

Ҳар йили 15 июндан очиқ мулоқот ўтказилгунгача махсус электрон платформалар, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Cаll-марказ хизмати, ижтимоий тармоқлар ва сайёр қабуллар орқали тадбиркорларнинг мурожаатларини туну кун қабул қилиниши ташкил этилади.

 

“Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси ишга туширилади.

 

Қорақалпоғистон Республикасида 2024 йил август ойида халқаро бизнес форум ташкил этилади.

 

Жорий йил якунига қадар Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчилари билан ҳамкорликда “Қорақалпоғистонда бизнес қилинг” дастури доирасида йирик хорижий ишлаб чиқарувчи компаниялар брендларини жалб қилиш чоралари кўрилади.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение