May 15, 2024

Тaдбиркорлaр диққaтигa!

Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш мақсадида янги тизим ишга туширилди (https://t.me/ijtimoiyhimoya_official/1280). 


Ушбу янгилик фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш учун зарур воситалардан фойдаланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий соҳани ривожлантиришдаги муҳим қадамдир.


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари каби маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи тадбиркорларни муҳтож шахсларнинг ижтимоийлашувини мақсад қилган ушбу муҳим ва эзгу ташаббусга қўшилишга ва бозорда мавжуд маҳсулотлар турини кенгайтиришда иштирок этишга таклиф қилади.


Бу турдаги маҳсулотларни тегишли платформага (https://uzum.uz/ru/category/subsidiruemye-tovary-dlya-reabilitacii-12087) жойлаштирмоқчи бўлган тадбиркорларга махсус имтиёзлар берилади.


✅Бунинг учун тадбиркорлар my.ihma.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение