May 10, 2024

Пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди

Бугун, 10 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чарм ва ипак саноатида мавжуд имкониятларни ишга солиш, жойларда Сайхунобод тажрибаси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Жорий йилда Шароф Рашидов ва Оҳангарон туманларида биттадан йирик чарм кластерини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

 Гилам ишлаб чиқариш, сотиш ва валюта тушишигача бўлган вақтни инобатга олиб, тадбиркорга полипропилен 1 йилгача муддатга берилади.

 

Ипакчиликни ривожлантириш бўйича куни кеча имзоланган Президент фармони билан пилла харид нархи 25 фоизга оширилди.

 Пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланади.

 

Мутасаддилар ва ҳокимларга янги тутзорлар ташкил қилса бўладиган 105 минг гектар ер ажратиш топширилди. Бу ерлар лотларга бўлиниб, аукционда берилади, аукциондаги ернинг бошланғич нархи 10 фоиз этиб белгиланади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение