May 6, 2024

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларга солиқ ва кредит бўйича имтиёзлар берилади

 “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра, газлама, трикотаж мато ишлаб чиқариш ва бўяш ҳажмини ошириш учун инфратузилмавий ва молиявий шарт-шароитлар яратиш орқали ип-калавани қайта ишлаш даражаси 2027 йил якунигача босқичма-босқич 100 фоизга олиб чиқилади.

 

Республикани “тўқимачилик хаби”га айлантириш ва камида халқаро даражада тан олинган 10 та маҳаллий брендларни яратиш устидаги ишлар манзилли ташкил этилади.

 

2026 йил 1 январгача тўқимачилик саноат зоналари дирекциялари ва уларда ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади.

 

Фармонга мувофиқ, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган хомашё ва бошқа материаллар, бутловчилар ва эҳтиёт қисмлар 2027 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади.

 

2024 йил 1 майдан 2026 йил 1 майгача “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 1 кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади.

 

2024 йил 1 майдан “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олган ҳолда унинг 70 фоизи миқдорида ажратиладиган кредитлар учун банкларга “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан маблағ тақдим қилиш тизими жорий қилинади.

 

Тошкент шаҳрида ва босқичма-босқич ҳудуд марказларидаги йирик савдо комплексларида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” (Made in Uzbekistan) бренди остида миллий маҳсулотлар дўконлари ташкил қилинади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение