May 4, 2024

Инвесторлар муаммолари тингланмоқда

 Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Жиззах вилоятига ташриф буюриб, инвесторлар билан учрашувлар ўтказмоқда ҳамда лойиҳалар билан боғлиқ таклиф ва муаммоларни тингламоқда.

 

Қуйидаги лойиҳалар шулар жумласидан:

 

“WHITE SWAN CERAMICS” МЧЖ томонидан Хитойнинг “ZIBO Baiying Equity Investment Partnership limited” корхонаси иштирокидаги қиймати 25 млн долларлик кафель ишлаб чиқариш корхонаси.

“Зомин кафель инвест” МЧЖ томонидан Хитойнинг “Shandong Xinjin Calcium based Industrial Technology” Co., Ltd ва “WHITE SWAN CERAMICS” корхоналари иштирокидаги қиймати 100 млн долларлик гидроксид кальций, фиброцемент панеллари ишлаб чиқариш лойиҳаси.

“СССР Holding Group” иштирокидаги оҳактош қазиб олиш ва шағал ишлаб чиқариш лойиҳаси, унда қиймати 3,6 млн долларлик қум-шағал ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди.

 

Агарда инвестицион лойиҳаларингизни амалга ошириш жараёнида давлат органлари билан муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, бизга мурожаат қилинг!

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение