April 29, 2024

Бизнес-омбудсман Жиззах вилоятида инвесторларнинг муаммоларини тингламоқда

Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Жиззах вилоятида инвестицион лойиҳаларнинг бажарилиши бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларни жойларга чиқиб ўрганишда давом этмоқда.

 

Жумладан, Жиззах шаҳрида “Mingyuan Silu (Tianjin) Industry” корхонасининг қиймати 100 млн долларлик ойна ва санитар-техник маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган лойиҳа вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида Зомин туманида “Mingyuan Silu Industry”, Shenzhen Nanzhonghai Freight Forwarding Co., Ltd. иштирокида қиймати 1 млрд долларлик технопарк ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш жараёнлари ҳам муҳокама қилинди.

 

Дилмурод Касимов Шароф Рашидов туманида «FORIGHT CALCIUM INDUSTRY» МЧЖ билан Хитойнинг «Shandong Greatsun Aopeng Environment & New Materials Group» корхонаси ҳамкорлигида озиқ-овқат пигментини ишлаб чиқаришга ихтисослашган қиймати 30 млн долларлик лойиҳа вакилларининг муаммоларини тинглади.

Корхона вакиллари билан учрашув давомида лойиҳани амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган барча муаммолар Бизнес-омбудсман томонидан қонуний тартибда кўриб чиқилиб, ҳал этиш чоралари кўрилиши таъкидлаб ўтилди.

 

Бизнес-омбудсман Жиззах шаҳрида янги энергия манбаларида ҳаракатланадиган автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган қиймати 160 млн долларлик хорижий “BYD” корхонаси вакиллари билан учрашди.

Учрашув давомида лойиҳанинг 2-босқичини ишга тушириш учун смета ҳужжатларини ишлаб чиқариш ҳолати муҳокама қилинди ва жараёнини тезлаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение