April 23, 2024

Атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик учун

Биласизми?

 

Атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи манбаларнинг мониторингини сифатли олиб бориш учун тасдиқланадиган графикка асосан, 2024 йил якунига қадар атроф-муҳитга таъсири бўйича I тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектларга қуйидаги мажбуриятлар юклатилган:

атмосфера ҳавосига устувор турғун (ташкиллаштирилган) ифлослантирувчи манбалардан чиқадиган ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш;

юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг санитар ҳимоя зоналарини автомат стационар кузатув постлари билан жиҳозлаш.

2023 йил 1 июлдан бошлаб юқоридаги ускуналарни ўрнатган (ёки шартномага асосан 15 фоиздан ортиқ тўловларни амалга оширган) корхоналарга атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловларини тенг улушларда 36 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади;

Кўзда тутилган ускуналарни ўрнатмаган тадбиркорларга нисбатан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари 5 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение