April 22, 2024

Қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 564 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган

 Бугун, 22 апрель куни АОКАда Бизнес-омбудсман девони Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

У Жорий йилнинг 1-чораги давомида Бизнес-омбудсман ва унинг девони томонидан амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

 

1-чоракда тадбиркорлардан 2 340 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан кўриб чиқилган мурожаатларнинг 548 таси (45 фоизи) бўйича тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланган ва 678 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

 

Келиб тушган мурожаатлар хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда:

13 фоизи солиққа оид;

11 фоизи банк, кредитга оид;

Қолган мурожаатлар эса ер, кадастр ва архитектура, суд қарори ва ижроси, текширувлар, инфратузилма ва бошқа масалаларга оидлиги маълум бўлди.

 

Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали эса 2 003 та мурожаат  келиб тушган бўлиб, кўриб чиқилган мурожаатларнинг 527 таси (27 фоизи) ҳал этилган,
1 384 тасига тушунтириш берилган ва 35 таси рад этилган.

 

Мурожаатлар асосида тадбиркорларга 2,35 млрд сўм пул маблағи ундиришда, 1,02 млрд сўм асоссиз тўланган солиқ суммаларини қайтаришда, 1,10 млрд сўмдан ошиқ кредит ажратилишида ёрдам кўрсатилган.

 

Жорий йилнинг 3 ойида назорат қилувчи органлар томонидан текширувларни келишиш учун киритилган 1 168 та буюртмадан 507 таси (43 фоизи) келишилган ва қолган 661 таси (57 фоизи) текширув ўтказиш учун қонуний асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли рад этилган.

Текширувлар қонунийлиги юзасидан ўтказилган мониторинг доирасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 248 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Давлат назоратини амалга оширишда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш мақсадида назорат органларининг 2 989 нафар мансабдор шахси иштирокида 40 та ўқув семинари ўтказилди.

Текширишларни ўтказувчи ходимларнинг малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш мақсадида назорат органларининг 4 946 нафар ходими аттестациядан ўтказилиб, уларнинг 3 870 нафари (78 фоизи) тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказишда етарли малакага эга деб топилди.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида жами 604 та таъсир чораси, шундан 23 та даъво аризаси, шикоят, 17 та тақдимнома, 7 та хулоса, 2 та огоҳнома ва 564 та маъмурий жавобгарликка тортиш чораси қўлланилган.

Натижада судлар томонидан 1 млрд сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига ҳал этилган.

Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича Бизнес-омбудсман девони томонидан 86 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, улар бўйича 102 та таклиф ва эътирозлар юборилган.

Шунингдек, ўтган давр мобайнида тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган 9 та таклифлар (таҳлилий маълумотлар) тайёрланди.

 

Бизнес-омбудсман фаолияти билан бизнинг расмий ижтимоий тармоқларимиз орқали танишиб боришингиз мумкин.

 

 

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение