April 22, 2024

Ёшларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича имконият ва имтиёзлар

 СУБСИДИЯЛАР:

 

1.                 Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 20.04.2021 йилда «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони имзоланган.

Ҳужжатда ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларни доимий иш билан таъминлашнинг янги тартиблари жорий этилган.

Хусусан, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан субсидия ажратилмоқда.

Ёш тадбиркорлар бино ва иншоотларни ижарага олган бўлсалар, бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи – бироқ кўпи билан БҲМ нинг 25 баробари компенсация қилинади.

2.                 “Ёшлар дафтарига” киритилган тадбиркорларга қуйидаги имтиёзлар яратилган:

Деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланишда уруғликлар ва кўчатларни харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 бараваригача субсидиялар ажратилади.

 

 

ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР:

 

3. Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги шартларда кредитлар ажратилади:

- молиявий ресурсларни тақдим этиш бир йўла бир тадбиркорлик субъекти учун 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда 7 йилгача муддат билан;

- ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан молиявий ресурслар тижорат банклари томонидан бир ёш тадбиркорлик субъекти учун бир йўла 100 минг АҚШ долларидан 500 минг АҚШ долларигача миқдорда 7 йилгача муддат билан тақдим этилади;

- қиймати 500 минг АҚШ доллари эквивалентигача бўлган инвестиция лойиҳалари Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, ундан ошган қисми қарорда назарда тутилган имтиёзларсиз, тижорат банклари орқали умумий тартибда тақдим этилади;

- олинган молиявий ресурслар бўйича тижорат банки ўз маржаси миқдорини йиллик миллий валютадаги кредитлар бўйича 4 фоиз, хорижий валютадаги кредитлар бўйича 1 фоиздан оширмайди.

Имтиёзли кредитлар ёш тадбиркорларга барча йўналишдаги инвестицион лойиҳалар учун ажратилади.


 

ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИ:

 

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида бир йўла бир ёш тадбиркорлик субъекти учун 1 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади.

 

 

ФАОЛИЯТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ИМТИЁЗЛАР:

6.      Ёшларни касбга ўргатиш билан боғлиқ, шунингдек, ёш тадбиркорларга ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг, брендинг, банк, суғурта, меҳнат ва бошқа соҳаларда амалий кўмак кўрсатиш учун консалтинг хизматлари харажатларини қоплаш белгиланган.                

Харажатларни давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш учун Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги бўлимларига мурожаат қилиш мумкин.

 

ИНФРАТУЗИЛМА БИЛАН БОҒЛИҚ ИМТИЁЗЛАР:

 

 7. Мамлакатимизда ташкил этилган Ёшлар тадбиркорлик кластерлари ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва юритиш учун кўмаклашади.

Кластерлар ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонлари фақат Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлган ёш тадбиркорларга корхона ташкил топгунига қадар, аммо 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара ҳақининг «нол» ставкаси бўйича ижарага берилади.

Фойдаланилмаётган, шу жумладан, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат мулки Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг шаҳар ҳамда туман кенгашларининг илтимосига кўра 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара ҳақининг «нол» ставкаси бўйича ижарага берилади.

 

9.      Ғайратли ва ташаббускор ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида юртимизда Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари” ташкил этилган.

Саноат зоналарига, асосан, ёш тадбиркорларнинг инновацион, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни назарда тутувчи ҳамда патент асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таъминловчи стартап инвестиция лойиҳалари жойлаштирилади.

Яратиладиган янги иш ўринларининг камида 70 фоизи ёшлар учун мўлжалланган, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни иш билан таъминлаш назарда тутилган инвестиция лойиҳалари устуворликка эга бўлади.

Бу зоналарда ер майдонлари ва бино-иншоотларни электрон онлайн-аукцион орқали ижарага олиш мумкин бўлиб, ижарага беришда бошланғич нархи бўйича тўловларни 12 ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти мавжуд.

Ушбу зоналарда ёш тадбиркорларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етишириш, тўқимачилик, фармацевтика, электротехника саноати, ҳунармандчилик ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа йўналишларда фаолият олиб боришлари мумкин.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение