
Қашқадарё вилоятининг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбарлари ТОП-30 рейтинги шакллантирилди.
Мазкур рейтинг “Юксалиш” ҳаракати Қашқадарё бўлими Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали билан ҳамкорликда тузилган.
Бунда раҳбарларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий тармоқлар ривожига салмоқли ҳисса қўшаётгани инобатга олинди.
Рейтингда Бизнес-омбудсман девони Қашқадарё вилояти шўъбаси бош инспектори Шероз Шодиевнинг ҳам борлигидан фахрланамиз.