March 30, 2024

Бизнес-омбудсман девони ходимлари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда – ФОТОРЕПОРТАЖ

 Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишида Давлатимиз раҳбари “Яшил макон” доирасидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.

 

Бугун, 30 март куни Бизнес-омбудсман девони ходимлари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экишди.

 

Мазкур лойиҳа бир нечта муҳим мақсадларни кўзлайди. Биринчидан, бу бизнинг иш жойимизда яшил майдонларни яратишга ҳисса қўшади, бу бизнинг жамоамизнинг умумий кайфияти ва фаровонлигига ижобий таъсир қилади. Иккинчидан, бу бизнинг ҳудудимизнинг экологик барқарорлигига ҳисса қўшади ва иқлим ўзгаришига қарши курашда ёрдам беради.

 

Биз биргаликда ўзимиз ва келажак авлодлар учун янада яшил ва барқарор муҳит яратиш йўлида муҳим қадам ташламоқдамиз.

 

Бу каби тадбирлар девоннинг вилоятлардаги шўъбаларида ҳам давом эттирилмоқда.

 

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение