March 6, 2024

Ensuring transparency of state control is a guarantee of ensuring the rights of entrepreneurs

Хабарингиз бор, бугунги кунда тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувлар қонунийлигини таъминлаш мақсадида “Ягона давлат назорати” ахборот тизими ишга туширилган.

 

Бу тизим текширувлар билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини бериб, унда ўтказилган ва ўтказилиши режалаштирилаётган текширувлар ҳақида тегишли маълумотларни олиш имкониятлари яратилган. Қолаверса, маълумотлар нафақат компьютер балки махсус мобил илова ҳамда телеграм бот ва смс хабар орқали хам олиниши мумкин.

Ахборот тизимида назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлар фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга мансабдор шахслари ҳақида маълумотлар мавжуд.  Бу ўз навбатида тадбиркорларга текширувчи мансабдор шахсларнинг махсус гувохнома рақами ёки исми ва фамилиясини тизимга киритиш орқали назоратчиларнинг назорат тадбирларини ўтказишга ваколати бор ёки йўқлигини аниқлаш имконини беради.

 

Қолаверса, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишлари учун тадбиркорларга ўтказилган текширувлар бўйича назорат органи ходимининг ҳатти-ҳаракатига баҳо бериш ва коррупция ҳолатлари ҳақида шикоят бериш имконияти яратилган.

Ана шундай имкониятлардан фойдаланган тадбиркор, “ODS” МЧЖ (корхона номи ўзгартирилган) раҳбари “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассаси ходимлари томонидан фаолиятида ноқонуний текширув ўтказилганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат йўллади.

Аниқланишича, тадбиркорлик субъектида “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассаси раҳбарининиг буйрғига асосан,  2024 йилнинг 10 январь кунидан бошлаб 3 кун муддатда  текширувлар ўтказилган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг 02.05.2012 йилдаги  
ЎРҚ-328-сон Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида Қонунининг 39-моддасига кўра, Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган барча текширувлари Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шартлиги белгиланган.

Бироқ, “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассаси ходимлари Н.Д., Э.У. ва Б.А. томонидан “ODS” МЧЖ (корхона номи ўзгартирилган) фаолиятида ЎРҚ-328 сон Қонуннинг 39-моддасида кўрсатилган талабдарга риоя қилмаган ҳолда, “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидан рўйхатдан ўтказмасдан ноқонуний текширув ўтказилганлиги аниқланди.

Шу боис, тадбиркорлик субъекти фаолиятида ноқонуний текширув ўтказилганлиги учун, “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассаси ходимлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 241-2 моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шу ўринда, тадбиркорлардан “Ягона давлати назорати” ахборот тизимидан рўйхатдан ўтишлари ва назорат қилувчи органлари ходимларининг ноқунуний ҳаракатлари аниқланган ҳолатлари юзасидан Бизнес-омбудсманга ўз вақтида мурожаат қилишларини сўраб қоламиз. 

 

 

Бизнес-омбудсман девони масъул ходими

Сардор Раҳимбердиев

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение