Feb. 2, 2024

Тадбиркорга қарздорлик тўлиқ ундирилиши таъминланди

 Жорий йилнинг 26 январь куни “D.Т.B.S.” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбарининг МИБ Чилонзор туман бўлими ходимларининг ҳаракатсизлиги устидан Бизнес-омбудсманга шикоят аризаси келиб тушган.

Аниқланишича, жамият ва қарздор ташкилот ўртасида пудрат шартномаси тузилган. Шартнома шартлари жамият томонидан ўз вақтида бажарилган бўлиб, бажарилган ишлар учун шартномада қайд этилган тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли, жамият қарздор “Ҳудудгаз Таъминот” АЖни иқтисодий судга берган.

 Термиз туманлараро иқтисодий судининг 07.06.2023 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра жамият фойдасига қарздор “Ҳудудгаз Таъминот” АЖдан 50,4 млн сўм асосий қарз ва 10 млн сўм пеня ундириш белгиланган.

2023 йил 10 июлда ижро варақаси асосида ижро иши қўзғатилган бўлса-да, орадан қарийб ярим йил вақт ўтишига қарамай, шу кунга қадар ижроси таъминланмасдан келган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан, Давлат ижрочиси ижро ҳужжатини олган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаради. Шунингдек, Ушбу Қонуннинг 30-моддасига кўра, ижро ҳаракатлари ва ижро ҳужжатининг талаблари ижро ҳужжатининг ихтиёрий ижро этилиши учун белгиланган муддат тугаган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддат ичида суд ижрочиси томонидан амалга оширилиши ва ижро этилиши керак. Аммо тегишли сонли ижро варақаси бугунги кунга қадар ижро этилмасдан келган.

Вакил девони ходимларининг қонуний талабларидан сўнг МИБ ходимлари томонидан жамиятга қарздор ташкилотдан қарздорлик тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение