
Бугун, 31 январь куни ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси биносида «Тадбиркорлар клуби» фаолияти йўлга қўйилиши муносабати билан тақдимот учрашуви ташкил этилди.
Тадбирни ўтказишдан мақсад «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» муносабати билан юртимиздаги тадбиркорлик муҳитини ошириш, тадбиркорларни янада қўллаб-қувватлаш, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этишдир.
Учрашувда Бизнес-омбудсман девони ходимлари иштирок этиб, Президентнинг ПФ-8-сон Фармони ва ПҚ-8-сон қарори ҳамда тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.