Jan. 31, 2024

Бизнес-омбудсман семинар-тренингда нутқ сўзлади – ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун, 31 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-39-сон қарорининг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш мақсадида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси раиси, Солиқ қўмитаси раиси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, 300 га яқин тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

 

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад тадбиркорларга 2024 йил 1 февралдан жорий этилаётган “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги”да кўзда тутилган нормаларнинг мазмун-моҳиятини ҳамда тадбиркорларга унинг ижросини таъминлаш бўйича батафсил тушунтириш беришдан иборат.

 

Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича тадбиркорларга бериладиган имтиёз ва преференцияларнинг ўз вақтида қўлланилиши устидан олиб борадиган назорат тўғрисида нутқ сўзлади.

 

“Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” доирасида юқори рейтингни эгаллаган тадбиркорларга имтиёз ва преференциялар ўз вақтида берилиши таҳлил қилиб борилади, қонунбузилиши ҳолатлари юзага келганда масалани ҳал қилиш чоралари кўрилади”, – деди Дилмурод Касимов.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение