Jan. 27, 2024

Тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилмоқда – ФОТОРЕПОРТАЖ

 

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-8-сонли Фармони ва ПҚ-8-сонли қарорларининг мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорларга етказиш мақсадида Сирдарё туманида навбатдаги ўқув семинари ташкил қилинди.

 

Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ва Тошкент вилоятининг солиқ ва бошқа тегишли назорат органлари билан ҳамкорликда 300 нафардан зиёд тадбиркорлик субъектлари иштирокида семинар ташкиллаштирилди.

Ўтказилган семинар давомида жорий йил учун солиқ ва бюджет сиёсатида рўй берган ўзгаришлар билан бир қаторда назорат органлари мансабдор шахсларининг тадбиркорлик субъектлари хуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид ҳаракатлари учун қўлланиладиган таъсир чоралари бўйича тушунтиришлар берилди.

 

Хоразм вилоятининг Янгибозор туманидаги барча маҳалла тадбиркорлари учун аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Фармон ва қарорларни тарғибот қилиш юзасидан семинар йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган семинар учрашув сўнгида тадбиркорларни қизиқтирган саволларга тегишли соҳавий назорат органлари томонидан батафсил жавоб берилди.

  

Тошкентнинг Яшнобод ва Шайхонтоҳур туманларида Бизнес-омбудсман девони ходимлари иштирокида ташкил этилган учрашувларда тадбиркорлар ва солиқ тўловчилар Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди. Шунингдек, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан аниқ жавоблар берилди.

 

Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳокимлиги биносида ўқув семинари ташкил қилинди. Унда тадбиркорлик субъектларига берилаётган кенг имтиёзлар ва бекор қилинаётган статистика маълумотлари ва лицензиялар ҳақида тушунчалар берилди.

 

Бизнес-омбудсманнинг Самарқанд вилояти шўъбаси ва Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Давлатимиз раҳбарининг ПФ-8-сонли Фармони, ПҚ-8-сонли, 306, 366 ва 39-сонли қарорларининг мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорларга етказиш мақсадида Оқдарё туманида ўқув семинари ташкил қилинди.

 

Тадбиркорлик субъектларининг бошқа турли соҳа вакиллари билан ҳам бу форматдаги учрашувларни давом эттириш режалаштирилмоқда.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение