Jan. 20, 2024

Тарғибот-ташвиқот ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда

 Тадбиркорлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, бу борада қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар, шунингдек, қонунчиликдаги ўзгаришлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан ҳудудларда тарғибот-ташвиқот ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.

 

Жумладан, жорий йилнинг 19 январь куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туман ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия бўлими мажлислар залида Жиззах вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.С.Мустанов, Бизнес-омбудсман Жиззах вилоят шўъбаси бошлиғи С.Усмановлар раҳбарлигида семинар йиғилиши ўтказилди.

 

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида “2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вазирлик ва идораларнинг устувор вазифалари”га бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сонли ва 15 ноябрдаги ПҚ-366-сонли қарорларида берилган имтиёз ва имкониятларни тадбиркорлик субъектлари ҳамда тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқароларга етказиш тўғрисида. Пахтакор тумани маҳаллалари еттиликлари ҳамда мутасадди ташкилотларига бўлиб ўтди.

 

Президентимизнинг 2023 йил 15 ноябрдаги ПҚ-366-сонли қарорини жойларда ижросини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ушбу қарор моҳиятини етказиш масалалари юзасидан Андижон вилоятидаги маҳаллалар ходимлари иштирокида ўқув-амалий семинари ўтказилди.

 

Хусусан, Бўстон туманида Бизнесни ривожлантириш банки вилоят бошқармаси ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш вилоят бошқармаси томонидан туманда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларга ўқув-амалий семинари ўтказилди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январь кунидаги «Тадбикорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лисензиялаш ва руҳсат бериш тартиб-тамоилларини соддалаштириш, чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-8-сонли фармоннинг мазмун-моҳияти семинар иштирокчиларига тушунтириб ўтилди.

 

Бундан ташқари, Хоразм вилоятининг Урганч ва Шовот туманларида Олтинкўл маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 ноябрда “Aҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тоғрисида”ги ПҚ-366-сонли қарорини тарғибот қилиш юзасидан семинар йиғилиш бўлиб ўтди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение