Jan. 12, 2024

Тадбиркорлардан 8 турдаги маълумотларни талаб қилиш бекор қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–8-сон, 09.01.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йилдан тадбиркорлардан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган 8 турдаги ҳисобот ва статистик маълумотлар бекор қилинади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланди.

Қарорга кўра, ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.

2026 йил 1 январгача “тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети” орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи ягона ҳисоботлар тизими жорий қилинади.

Ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

2026 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – ихтиёрий;

2027 йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун – мажбурий;

2028 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – мажбурий.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение