Ижтимоий тармоқда Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар Мактабгача таълим агентлигидан пулларини ололмай норози бўлиб билдирган мурожаати ёритилди.
Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар қонун ҳужжатларидаги талабларга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Бизнес-омбудсман томонидан ўрганишга қабул қилингани маълум қилинади.