Dec. 22, 2023

Тадбиркорга қилинган кўзбўямачилик бартараф этилди

 Қашқадарёда фаолият юритувчи “Сайёра” (номи ўзгартирилган) фермер хўжалигида меҳнат шартномаси асосида 1 нафар ишчи ишлашини, бироқ ҳозирги кунда ушбу фермер хўжалигида 17 нафар шахс ишчи сифатида “Ягона миллий меҳнат тизимига киритилганлигидан норози бўлиб, хўжалик раҳбари Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Мурожаатни ўрганиш давомида, фермер хўжалиги раҳбари тизимга ишчи сифатида киритилган 17 нафар шахсларни умуман танимаслиги, бу шахсларни ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқармаганлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг, ушбу шахсларни фермер хўжалигининг ишчилар рўйхатидан чиқариб беришини сўраб, Косон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига мурожаат қилган, бироқ мурожаат ижобий ҳал қилинмаган.

Бизнес-омбудсман девони ходимларининг қонуний талаблари асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси томонидан асоссиз киритилган 17 нафар шахснинг тизимдан чиқарилиши ҳамда тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилиши таъминланди.

Мурожаати ижобий ҳал этилган тадбиркор хурсандчилигини яширмади ва юртимизда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида амалга оширилаётган ишларни эътироф этди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение