Dec. 20, 2023

“Саноатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди

 Қарорга мувофиқ, Жамғарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

саноат тармоқларида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, соҳага замонавий технологиялар ва билимларни олиб кириш ҳамда меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;

юқори қўшилган қийматли экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, хусусий сектор корхоналарида маҳсулот таннархини пасайтириш имкониятларини яратиш ҳамда уларни экспорт фаолиятига жалб қилиш ва янги бозорларни ўзлаштиришда иштирок этиш;

юқори қўшилган қийматли ва янги юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган ва экспортбоп инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан саноат ипотекаси тизими орқали молиялаштириш.

 

Жамғармани молиялаштирувчи манбалар:

Жамғарма Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;

2024 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Жамғарма томонидан тақдим этиладиган компенсация харажатлари учун 15 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштирилади.

 

Лойиҳа қиймати 4 млн АҚШ долларидан юқори бўлган саноат лойиҳаларига Жамғарма томонидан тижорат банкларига:

янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтиришга қаратилган саноат лойиҳалари учун импорт қилинадиган асбоб-ускуна харид қилиш, шу жумладан аванс тўловларини қоплаб бериш мақсадида, хорижий валютада йиллик 5 фоиз ва миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача, шундан 3 йилгача имтиёзли давр билан кредит маблағлари;

ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида бино-иншоотлар харид қилиш учун 7 йил муддатгача, шундан 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада саноат ипотекаси тизими асосида;

саноат корхоналарига хомашё материалларини харид қилиш учун айланма маблағларни шакллантириш мақсадида 1 йил муддатгача хорижий валютада йиллик 4 фоиз ҳамда миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредит ёки субординар қарз маблағлари ажратилади.

 

Бир лойиҳа доирасида кредит маблағлари 1 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ доллари эквивалентигача миқдорда ажратилади.

Лойиҳа ташаббускорининг лойиҳадаги улуши лойиҳа қийматининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, шу жумладан капитал қўйилмалар қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда (кредит маблағи ажратилгунга қадар) пул маблағлари билан иштироки талаб этилади (айланма маблағларини шакллантириш мақсадида ажратиладиган кредитлар бундан мустасно).

2024 йилдан бошлаб Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар доирасида компенсация тўловлари уч томонлама шартнома асосида талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган лойиҳаларнинг маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хорижий мутахассислар жалб қилиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

 

Жамғармага саноат корхоналари томонидан, ўрнатилган тартибда 5 йилдан юқори бўлмаган муддатларда эмиссия қилинган облигацияларни (бир лойиҳа доирасида 10 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдоригача) қуйидаги шартларда:

капитал рентабеллиги (ROE) 15 фоиздан кам бўлмаган;

облигацияларнинг тўланадиган йиллик даромад миқдори миллий валютада, қарз олувчининг хатарларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг миллий валютадаги суверен облигациялари ставкасидан паст бўлмаган миқдорда Жамғарма томонидан сотиб олинади.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича аризаларини кўриб чиқиш тизими йўлга қўйилади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение