Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш, жумладан, аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес ташаббусларини молиялаштириш ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бўйича яхлит тизим жорий этиш мақсадида 2023 йилнинг 15 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Aҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–366-сонли қарори қабул қилинди.
Президент қарори мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида Тошкент шаҳри, Жиззах, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида Бизнес-омбудсман девони ходимлари иштирокида семинарлар ўтказилди.
Семинарда тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларга қарорда белгиланган имтиёз ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.