Dec. 15, 2023

Тадбиркорлик ва инсон ҳуқуқлари: давра суҳбати бўлиб ўтди

    Бугун, 15 декабрь куни Тошкент шаҳрида «Тадбиркорликда таъминот занжири бўйича инсон ҳуқуқларига риоя этилишини қўллаб-қувватлашдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

    Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ҳамда ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси билан биргаликда ташкил этилди.

 

    Муҳокамаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони масъул ходимлари фаол қатнашди.

 

    Ушбу давра суҳбати «2023-2024 йилларда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича йўл харитаси» ва «Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш учун миллий институционал асосларни янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида ўтказилди. Унда 30 дан ортиқ давлат ташкилоти ва хусусий сектор вакиллари иштирок этди.

 

    Аввало, ҳозирги даврда тадбиркорлик соҳаси таъминот занжирида инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни таъминлашда давлат органлари вакиллари ва бизнес тузилмалари ўртасида тажриба алмашиш ва мулоқотни йўлга қўйиш масалалари нечоғлик долзарб эканлиги таъкидланди. Бунда бизнес тузилмалари ўз фаолиятининг турли босқичларида инсон ҳуқуқларига риоя қилишда дуч келаётган қийинчиликларни фаол аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

 

    Давра суҳбати доирасида тадбир иштирокчиларига инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишда бизнес соҳасида дуч келинаётган муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда янада адолатли, барқарор ва ахлоқий бизнес дунёсини қуриш учун амалий ечимларни ўрганиш имкониятлари яратилди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение