Dec. 7, 2023

17 млрд сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига қаноатлантирилди

 Бугун, 7 декабрь куни АОКАда Бизнес-омбдусман девони Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

 

 

Жорий йилнинг 11 ойи давомида Бизнес-омбудсманга тадбиркорлардан 8 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатлар хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда:

19 фоизи солиққа оид;

13 фоиз ер, кадастр ва архитектурага оид;

14 фоиз суд қарори ва суд қарори ижросига оид;

12 фоиз банк, кредитга оид;

7 фоиз инфратузилма ва бошқа масалаларга оид.

Шунингдек, Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари кечаю кундуз қабул қилиниб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, “Тадбиркор виртуал офиси орқали 9 034 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида тадбиркорларга 19,4 млрд сўмдан ортиқ кредит ажратилиши, 10,2 млрд сўм миқдорида асоссиз тўланган солиқ суммалари қайтарилиши, 3,5 млрд сўм пул маблағларини масъул идоралардан ундирилишида ёрдам кўрсатилган.

Шу билан бирга, аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 27 та тақдимнома киритилди, 140 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди, 65 нафар масъул шахсга интизомий жазо чораси қўлланилди.

Шунингдек, назорат қилувчи органлар томонидан текширувларни ўтказишни келишиш учун киритилган жами 4 208 та буюртмалардан 2 150 таси Бизнес-омбудсман томонидан келишилган ва қолган 2 058 таси (48,9 фоизи) текширув ўтказиш учун қонуний асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли рад этилган.

Бундан ташқари, тадбиркорлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш мақсадида, назорат қилувчи органларнинг 8 811 нафар мансабдор шахслари иштирокида жами 117 та ўқув семинарлари ташкил этилди.

Шунингдек, тадбиркорлар фаолиятида текширишларни ўтказувчи ходимларнинг малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш мақсадида, назорат қилувчи органларининг 5 252 нафар ходимлари аттестациядан ўтказилиб, уларнинг 4 503 нафари тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказишда етарли малакага эга деб топилди.

Умуман олганда, Бизнес-омбудсман томонидан ўтган вақт давомида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида 3 126 та таъсир чораси қўлланилди.

- 33,5 млрд сўмлик 121 та даъво аризаси;

- 107 та тақдимнома

- 23 та огоҳнома

- 47 та хулоса

- 2 828 та маъмурий баённома шулар жумласидандир.

Натижада, 17,1 млрд сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига қаноатлантирилди, 16 та қарор (ҳужжат) бекор қилинди ва 126 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилди, 37 млн сўмдан ортиқ асоссиз ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди.

 

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение