Nov. 29, 2023

Юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – устувор йўналишлардан бири

     Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида эълон қилинган асосий устувор йўналишлардан биридир. Демократия ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган Янги Ўзбекистон қурилиши доирасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга кўмаклашиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

        Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири жорий йилнинг апрель ойида ўтказилган янгиланган Конституция бўйича умумхалқ референдуми ўтказилди. Сайловчиларнинг 90 фоиздан ортиғи миллий тараққиётнинг устувор йўналишларини белгилаб берувчи, ислоҳотларни янада ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосини яратган янги Конституцияни қўллаб-қувватлади.

        Қабул қилинган Конституция асосида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига мос келадиган “Ўзбекистон – 2030” Тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилди. Ўзбекистон ҳукумати ушбу стратегияда белгиланган барча мажбуриятларни бажаришга интилади. Стратегиянинг муҳим жиҳати мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдир.

        Aмалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида Ўзбекистон иқтисодиёти глобал муаммоларга қарамай барқарор ўсиш суръатларини намойиш этмоқда. Охирги олти йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми бир ярим баробардан зиёд ошди. Мамлакатнинг асосий мақсади 2030 йилгача бу кўрсаткични икки баробарга кўпайтиришдир. Бу мақсадни амалга ошириш учун Ўзбекистон ҳукумати иқтисодиётни либераллаштириб, Жаҳон савдо ташкилотига тўла ҳуқуқли аъзо бўлишга интилмоқда.

        Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш шароитида Марказий Осиёда яхши қўшничилик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳам муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон ва қўшни давлатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли давлат чегаралари, транспорт йўлаклари, сувдан фойдаланиш билан боғлиқ кўплаб муаммоларни ҳал қилиш мумкин бўлди. Минтақа мамлакатлари ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш сезиларли даражада ошди, қўшма корхоналар сони кўпайди.

        Марказий Осиё иқтисодий тараққиёт марказига, Шарқ ва Ғарбни, Шимол ва Жанубни боғловчи транспорт-коммуникация кўпригига айланиб бормоқда. Минтақага қизиқиш ортиб бормоқда. Марказий Осиёни дунёга очиш Ўзбекистоннинг хорижий сармояларни жалб қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича асосий стратегияларидан бирига айланмоқда.

    Ўзбекистон ҳукумати маъмурий тўсиқларни камайтириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш чораларини кўрмоқда. Лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини ислоҳ қилиш доирасида лицензия турларининг 50 фоиздан ортиғи бекор қилинди, бу эса тадбиркорлар учун тартибларни сезиларли даражада соддалаштирди. Бундан ташқари, мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бизнес жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш механизмлари жорий этилди.

        Ўзбекистон хорижий сармояларни фаол жалб этиб, инвесторларга қатор имтиёзлар, жумладан, солиқ имтиёзлари, божхона тўловларидан озод қилиш ва тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказишнинг соддалаштирилган тартиб-таомилларини таклиф қилмоқда. Ҳукумат халқаро молия ташкилотлари билан ҳам фаол ҳамкорлик қилиб, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус дастурлар ишлаб чиқмоқда.

    Инфратузилмани ривожлантириш ва тадбиркорларнинг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини ошириш тадбиркорликни ривожлантиришнинг муҳим элементи ҳисобланади. Ўзбекистонда саноат зоналари, технопарклар, инновация марказлари жадал бунёд этилиб, тадбиркорларга ўз бизнесини ривожлантириш учун замонавий шароитлар яратилмоқда. Кичик бизнесни кредитлар олиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш имконини берувчи микромолиялаш тизими ҳам ишлаб чиқилмоқда.

    Тадбиркорлик соҳасида малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда касб-ҳунар таълими тизими жадал ривожланмоқда. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилмоқда, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган тренинг ва семинарлар ўтказилмоқда.

    Умуман олганда, Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш иқтисодиётни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли турмушини яхшилашга хизмат қилмоқда.

 Анвар Караев, Бизнес-омбудсман девони етакчи инспектори

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение