Юртимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида тадбикорларбилан биргаликда Бизнес-омбудсман девони ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Андижон вилояти
Тадбиркорларимиз «Бугун биз табиатга эътибор ва мехр берсак, кўчат экиб боғ яратсак, келажак авлод ҳам муносиб экологик шароитда яшайди», деган ташаббус билан чиқмоқдалар.
Наманган вилояти
Янгиқўрғон туманидаги «Янгиқўрғон туяқушлари» фермер хўжалигида 3500 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Хоразм вилояти
Бизнес-омбудсман ва Шовот тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида тумандаги Aрбоб маҳалласи ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари олиб борилди.
Самарқанд вилояти
Бизнес-омбудсман ташаббуси билан старт олган «Биргаликда дарахат экамиз» челленжига Самарқанд вилоятидаги кўп сонли тадбиркорлар ҳам қўшилди. Самарқанд шаҳри, Ургут ва Паст Дарғом тумани ҳудудида 3 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Тошкент шаҳри
Миробод туманида турли хилдаги манзарали дарахт кўчатлари ўтказилиб, суғориш ишлари ҳам олиб борилди.
Эзгу мақсадлар йўлида Сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшиб, дарахт экиш ишларида фаол бўлинг!