Nov. 23, 2023

Тадбиркор фаолиятида текширув ўтказишга рухсат берилмаганлиги ҳолати бўйича расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган тадбиркор фаолиятида текширув ўтказишга рухсат берилмаганлиги ҳолати бўйича эълон қилинган мақола юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Бугун ижтимоий тармоқда қонун талабларини бузаётган тадбиркор фаолиятида текширув ўтказиш бўйича киритилган буюртма Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил томонидан рад этилганлии тўғрисида хабар тарқалди.

Аниқланишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Навоий вилояти бошқармаси томонидан 2023 йил 20 ноябрь куни  "A.A.A." ОК (номи ўзгартириган) фаолиятида текширув ўтказишни келишиш учун "Ягона давлат назорати" ахборот тизимига буюртма киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  13.09.2022 йилдаги ПҚ-374-сон Қарори билан тасдиқланган Низом талабига кўра, Назорат қилувчи органлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилиши юзасидан мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот манбаларидан, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан қонунчилик бузилиши тўғрисида олинган маълумотларга асосан тадбиркорлик фаолиятида текширув ўтказишни ташаббус қилишга ҳақлилиги белгиланган.

Юқорида кўрсатилган асослар бўйича батафсил маълумотлар ва тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари, тадбиркорлик субъектлари учун профилактика тадбирлари ўтказилганлиги бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари ва (ёки) маълумотлар ҳамда текширув дастури буюртмага илова сифатида "Ягона давлат назорати" ахборот тизимига киритилади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан киритилган буюртма Вакил девонида ўрганиб чиқилганда тадбиркорлик субъекти фаолиятида текширув ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар буюртмага илова қилинмаганлиги ва ахборот тизимига киритилмаганлиги сабабли ушбу буюртма юзасидан 2023 йил 21 ноябрь куни текширув ўтказишни  келишиш масаласи рад этилган.

Эслатма!

Агар Назорат қилувчи органларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши ҳолатлари юзасидан етарли асослар (ҳужжатлар) мавжуд бўлса, ушбу ҳужжатларни илова қилиши ва "Ягонада давлат назорати" ахборот тизимидан рўйхатдан ўтказган ҳолда текширув ўтказиш лозим бўлади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение