Nov. 21, 2023

Қандолатчилик корхоналарига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун молиявий ресурслар ажратилади

 “Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–198-сон, 21.11.2023) қабул қилинди.

 

Фармонга кўра, қандолатчилик корхоналарига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда молиявий ресурслар ажратилади:

 

экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларигача бўлганда – 1 миллион АҚШ долларигача;

 

экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларидан 4 миллион АҚШ долларигача бўлганда – 2 миллион АҚШ долларигача;

 

экспорт ҳажми 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 3 миллион АҚШ долларигача;

 

2025 йил 1 январгача:

 

кенг турдаги қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотлари божхона божидан озод этилади;

 

ип-калава ишлаб чиқарувчиларга пахта ва сунъий толани ўз эҳтиёжи учун импорт қилишда (қўшни давлатлардан ташқари) транспорт харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

 

Шунингдек, фармон билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжарларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

 

2024 йил 31 декабргача ип-калавани экспорт қилишда ундириладиган йиғимнинг амалдаги миқдори 5 бараварга камайтирилади;

 

2024 йил 31 декабргача бўялган мато ва бўялган газламани реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларни ички бозорда сотиш улуши камида 50 фоизни ташкил қилган корхоналарга ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш ҳамда уч йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқи берилади;

 

2026 йил 1 октябргача тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари фаолияти учун зарур бўлган айрим товарларни импорт қилишда божхона божидан озод қилинади;

 

саноат зоналарида ер майдонлари ҳамда бино ва иншоотларни ижарага беришда тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш даври амалдаги 12 ойдан 24 ойгача узайтирилади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение