Nov. 18, 2023

Official statement regarding a video published on social networks regarding the delay in the start of an audit of an entrepreneur’s activities

“Haqiqatyo’lida.uz” Youtube канали орқали “Хоразм вилояти Истеъмолчилар ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади?” сарлавҳаси остида эълон қилинган видеолавҳа орқали сифатсиз бензин ёқилғиси сотаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказишни келишиш мақсадида Ўзэнергоинспекция томонидан келиб тушган буюртма Бизнес-омбудсман томонидан 10 кундан буён кўриб чиқилмаётганлиги баён қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Ўрганиш натижасида мазкур видеолавҳада Ўзэнергоинспекция томонидан текширилиши режалаштирилаётган тадбиркорлик субъекти Хоразм вилоятида фаолият кўрсатувчи “E.B.S.” (номи ўзгартирилган) МЧЖ эканлиги маълум бўлди.

Ўзэнергоинспекция томонидан “E.B.S.” МЧЖда нефт маҳсулотлари қабул қилиниши, сақланиши, тарқатилиши, сотиш, ҳисоб-китобини юритилишини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари, қоидалар, йўриқномалар ва давлат стандартлари ҳамда бошқа рухсат этувчи ҳужжатлар талаблари ва шартларига амал қилинишини ўрганиш мақсадида 2023 йил 9 ноябрь куни  “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали  буюртма келиб тушган.

Мазкур буюртма Бизнес-омбудсман томонидан бир иш куни ичида ўрганиб чиқилиб, 2023 йил 10 ноябрь куни “E.B.S.” МЧЖ фаолиятида жисмоний ва юридик шахс мурожаатига асосан тақдим этилган текшириш дастури доирасида 10.11.2023 йилдан 30.11.2023 йилгача бўлган муддат оралиғида 10 кунлик текшириш ўтказилиши келишилган ва текшириш коди берилган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Текширувни келишиш учун буюртма ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан уч иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади ҳамда текширувни ўтказишни келишиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение