Nov. 14, 2023

Legislative news in the field of financial support for entrepreneurship

 Бугун, 14 ноябрь куни АОКАда Бизнес-омбудсман девони Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 18 август куни давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтиришга урғу берилганди.

Очиқ мулоқот доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, халқаро молия институтларидан тўғридан-тўғри маблағ жалб этиш имкониятини яратиш мақсадида жорий йилнинг 10 ноябридаги Президент Фармони билан “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси” “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил қилиниши белгиланди.

Компания томонидан 2024 йил 1 мартдан бошлаб кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига улуш киритишхизматлар ипотекаси, миллий ва хорижий валютада молиявий ресурслар жойлаштиришкафиллик ва компенсация тақдим қилиш каби қўллаб-қувватлаш чоралари такдим этилади.

Компания томонидан компенсация «1+2» тамойили асосида аввал кредит (лизинг)нинг дастлабки йилига тақдим этилади, кейинги икки йил давомида тадбиркорлик субъекти томонидан яратиладиган янги иш ўринлари сони режаси бажарилиши ва реализация қилинган маҳсулот (хизмат) бўйича тушум камида 15 фоизга ошган тақдирда давом эттирилади.

Компания томонидан тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари ва шартли, шунингдек, компания томонидан тақдим этилмайдиган ёрдамлар рўйхати билан Фармоннинг тўлиқ матни орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Бундан ташқари, 2023 йил 10 ноябрдаги Президент қарорига кўра, микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш, аҳолининг кенг қатламлари тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда микромолиявий хизматлардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш мақсадида микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш дастури амалга оширилиги белгиланди.

Дастур доирасида 2024-2026 йилларда микромолиялаш бозори ҳажмини камида 5 баробарга ошириш;

микромолиявий хизматлар билан 1 миллиондан ортиқ тадбиркорлик субъектларини қамраб олиш;

Микромолия ташкилотлари ресурс базасида жисмоний шахслардан жалб қилинадиган маблағлар миқдорини 2 баробарга ошириш;

микромолиявий хизматлар кўрсатиш орқали расмий даромадга эга бўлмаган 500 мингга яқин шахсларни ўзини ўзи банд қилиш ва бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш каби мақсадли кўрсаткичларга эришилиши белгиланди.

Қарор билан 2024 йил 1 январдан бошлаб микромолиялаштириш фаолияти билан шуғулланувчиларга бир қатор енгилликлар берилмоқда. Хусусан,  

-         микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилиши;

-         нобанк кредит ташкилотлари АЖ ёки МЧЖ шаклида  ташкил этилиши;

-         микромолия ташкилотларига норезидентлардан хорижий валютада қарз маблағларини жалб қилиш ҳамда юридик шахсларга хорижий валютада хизматлар кўрсатишга рухсат берилиши;

-         микромолия ташкилотлари тегишли лицензия олган ҳолда тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиши ва бошқа бир қатор имкониятлар шулар жумласидандир.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение