Nov. 14, 2023

Хотин-қизларни иш билан таъминлаганлик учун тадбиркорларга давлат гранти ажратилади

 

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.

 

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолияти билан боғлиқ битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига ҳар 1 нафар бандлиги таъминланадиган ишсиз хотин-қиз учун 3 миллион сўмдан ошмаган миқдорда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан навбатдаги давлат гранти ажратилишини эълон қилинади.

 

Шу муносабат билан маҳаллаларда марказлар фаолияти учун навбатдаги давлат грантини олиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари 2023 йил 25 ноябрга қадар тегишли маҳалла фуқаролар йиғинларига лойиҳа таклифларини ва ҳужжатларини тақдим этишлари мумкин.

 

Маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали тақдим этилган лойиҳалар 28 ноябргача туман-шаҳар ишчи гуруҳлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ кўриб чиқилади.

 

30 ноябрга қадар ҳудудий бошқармалар томонидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасига давлат гранти ажратилиши сўралган буюртманома юборилади.

 

Лойиҳалар 15 декабрга қадар Республика комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

 

Комиссия қарорига кўра, 2023 йил 20 декабрга қадар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан навбатдаги давлат гранти ажратилади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение