Nov. 7, 2023

Электрон аукционда иштирок этиш ва ер участкаларига эгалик қилиш тартиби қандай?

Агар ер участкалари аҳоли пунктларининг бош режаларига, аҳоли пунктлари қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларига ёки ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва режалаштириш бўйича бошқа ҳужжатларга, хусусан, мастер-режа талабларига ёхуд ер участкаларидан фойдаланишнинг рухсат берилган турларига мувофиқ бўлса, улар мулк ҳуқуқи асосида аукционга қўйилади.

Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда ёки унинг талабларига мос келмаган тақдирда, ер участкалари ижара ҳуқуқи асосида аукционга қўйилади.

Юридик ва жисмоний шахслар ер участкасини реализация қилиш бўйича аукционда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибларга мувофиқ иштирок этади.

Аукцион ғолиби аукцион натижалари тўғрисидаги баённома тушган кундан бошлаб ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди. Ижара шартномаси тарафлар томонидан имзолагандан сўнг, автоматик равишда «YERELEKTRON» ААТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборилади.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси аукцион савдоси натижалари тўғрисидаги баённомани олган кундан бошлаб 1 иш куни ичида белгиланган шаклда ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини расмийлаштиради, белгиланган шаклда уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибининг шахсий кабинетига ҳамда «YERELEKTRON» ААТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш давлат ордери тушган кундан бошлаб амалга оширилади.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасига мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга «YERELEKTRON» ААТ орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун 2 кун ичида юборилади.

Оператор ер участкасига бўлган ижара ёки мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги кўчирмани олгандан сўнг автоматик тарзда уни ғолибнинг шахсий кабинетига юборади.

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали ва туман (шаҳар) қурилиш бўлими 3 иш куни ичида ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди ва ер участкасини натурада кўрсатади.

 

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение