
Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси биносида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Бизнес-омбудсман девони бош инспектори Мирафзал Миралимов “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби” мавзусида сўз юритди.
Савол-жавоб ортидан баҳс-мунозараларга уланиб кетган учрашувда прокуратура органларида хизмат қилувчи ходимлар ўзларини қизиқтирган долзарб саволларга аниқ жавоб олдилар.