Oct. 27, 2023

«Биргаликда дарахт экамиз» – биргаликда сайёрамизни асраб қоламиз!

 Бизнес-омбудсман «Яшил макон» лойиҳаси доирасида тадбиркорлар билан бирга манзарали дарахт кўчатларини экиб, «Биргаликда дарахт экамиз» челленжини бошлаб берганди! Мазкур лойиҳа доирасида республикамиздаги барча корхона ва ташкилотлар кўчат экишда фаол қатнашмоқда.

 

Бугун, 27 октябрь куни Тошкент шаҳрида Бизнес-омбудсман девони ходимлари «Evos» жамоаси билан ҳамкорликда манзарали дарахт кўчатларини экдилар.

 

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, Шеробод ва Денов туман ҳокимликларида тадбиркорлар ва мутасадди идора ходимлар иштирокида ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда тадбиркорларни жалб этиш мақсадида учрашувлар ташкил этилди.

 

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси қизғин давом этмоқда. Хусусан, Олий Мажлиси Сенати ва Бизнес-омбудсман девони ҳамда Экология вазирлигининг Нукус бўлими ходимлари шаҳарни кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

 

Ҳурматли тадбиркорлар, агар ушбу хайрли тадбирда фаоллик кўрсатсангиз, сизнинг ҳудудингиз нафақат бизнес маскани, балки бутун инсониятга фойда келтирадиган яшил маконга айланиши мумкин.

«Биргаликда дарахт экамиз» челленжига сиз ҳам қўшилинг! Келинг, сайёрамизни биргаликда асраб қоламиз!

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение